Янгиликлар
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (649-сон, 20.10.2020 й.) билан Ёнғин хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди
-Ёнғин хавфсизлиги қоидалари (Қоидалар)га кўра, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик, йирик ижтимоий-маданий объектларда ёнғин-техник комиссияси тузилиши ҳамда объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти ишлаб чиқилиши керак.
- Бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида турли буюмлар, асбоб-ускуналар, қадоқларни ва транспорт воситаларини сақлаш ҳамда бино иншоотларни қуриш (ўрнатиш) тақиқланади.
- 1000 нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасаларда энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси ўрнатилиши керак.
- Ушбу қоидалар қуйидагиларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгиламайди:
• ўрмон хўжалиги ҳудудларида;
• кон қазилма ва шахта иншоотларида;
• портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда;
• саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланилган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда;
• ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортида.
- Маълумот учун: Президентнинг тегишли Фармонига (https://lex.uz/docs/4820060) асосан, 59 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклига ўтказиш белгиланган бўлиб, мазкур Қоидалар шу ҳужжатлардан бири ҳисобланади.