Янгиликлар
#Биласизми
Нафақа ва моддий ёрдам олишда кимларга устунлик берилади?
- 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа;
- 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа;
- кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқи (http://www.lex.uz/acts/2134701) қуйидаги тоифаларга берилади:
- ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;
-ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;
- 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);
-ногирон боласи бўлган оилалар;
-болани тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар);
-ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;
- ёлғиз пенсионерлар.