Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Қатор давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади


“Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди

- Фармон билан:

- Трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати;

- Корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати;

- Хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш ва инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг манзилли дастурлари орқали оммавий савдоларга чиқариладиган давлат активлари рўйхати;

- Давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотиладиган корхоналар рўйхати;

- Хусусий секторга сотиладиган давлат кўчмас мулки объектлари рўйхати тасдиқланди.

- Фармонга кўра, 32 та йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари трансформация қилинади. 15 та давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади.

- Шунингдек, Фармон билан:

- 274 та давлат улушлари бор корхона;

- 109 та газета, нашриёт ва журналлар;

- 26 та ахборот технологиялари корхоналари ва компьютер хизматлари кўрсатиш марказлари;

- 27 та хусусий сектор ривожланган соҳадаги тиббиёт муассасалари;

- 12 та ёғ-мой саноати корхоналари;

- 31 та виночилик тармоғи ва шароб савдо корхоналари тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилиши белгиланди.

- Давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга ошириши мумкин.