Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

#Қонунчиликдаги_янгиликлар


Ҳукумат қарори билан (663-сон, 28.10.2020 й.) Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

-Низомга кўра, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан лицензияланади.

- Лицензия фақат юридик шахсларга белгиланган фаолият турларини амалга ошириш учун амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

Лицензия талабгорлари лицензия олиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ариза билан мурожаат қилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун БҲМнинг 4 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

-Ариза олингандан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда (хавфсизликни асослаш экспертизасини ташкиллаштириш ва ўтказиш муддатлари бундан мустасно) лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

- Лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор хавфсизликни асослаш экспертизасини якунланган кундан бошлаб 10 кун мобайнида қабул қилинади.

Лицензия берилгани учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.