Янгиликлар
29
ХАЙРИЯ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугун Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳамда Нотариал палатанинг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, шу жумладан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар билан ҳамкорликда хайрия тадбири ташкил этилди.
Мазкур хайрия тадбирида Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда болалар учун байрам совғалари тарқатилди.