Янгиликлар
25
МАЛАКА СЕРТИФИКАТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.
Жорий йилнинг 14-25 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази (ЮМОМ) ҳамда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган 72 та юристлар учун (58 та адвокат, 14 та юрисконсульт) малака ошириш курслари ташкил этилди. Малака ошириш курси якуни бўйича юристларга Юристлар малакасини ошириш маркази директори А. Рахматов ҳамда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д. Аҳмедовлар томонидан сертификатлар топширилди.