Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

АРАЛАШ ЖАНГ САНЪАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА


   Жорий йилнинг 26 декабрь куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти Аралаш жанг санъати (ММА) Ассоциацияси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги вилоятнинг спортчи ёшлари, шунингдек ногиронлиги бўлган ёшлар иштирокида хайрия тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жаҳонгир Зоҳидов иштирок этиб, тадбир қатнашчиларига мамлакатимизда спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида таништиб ўтди. Таъкидланишича вилоятимизда жами 129 та спортга оид нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда.
  Жорий йилнинг 23 январ куни эса Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд вилояти Аралаш жанг санъати (ММА) Ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилган.      
   Шу билан биргаликда, мазкур тадбирда Аралаш жанг санъати спорти бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев иштирок этиб, тадбирда иштирок этаётган ёш спортчиларни, шунингдек ногиронлиги бўлган ёшларни байрам муносабати билан табриклади.