Янгиликлар
ФАХРИЙЛАРИМИЗ - ФАХРИМИЗ
Мана бир неча йиллардан бери Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан байрамлар ва алоҳида саналар олдидан адлия органларида кўп йиллар давомида меҳнат қилган, кўплаб шогирдларни етук кадр сифатида етказиб берган устоз фахрийлар ҳолидан хабар олиш одатга айланган.
Ушбу анъанани давом эттириш ва уларни янги йил билан қутлаш мақсадида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриев, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Д. Аҳмедов ва ўринбосар Ж. Зоҳидов ҳамда Давлат хизматлри агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи М. Қурбоновлар адлия тизимида узоқ йиллар давомида фаолият юритган фахрийлар билан учрашиб, уларга байрам совғалари ва вазирлик томонидан ажратилган маблағларни топширдилар.
Соҳа фидойиларини рағбатлантириб ва уларни моддий қўллаб-қувватланаётганидан миннатдор бўлган фахрийлар Адлия вазирлиги ва бошқарма ходимларини касб-корларига барака тилаб, хайрли ишларини бардавом бўлишига ишонч билдириб, қўлларини дуога очдилар.