Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Адлия бўлимининг аралашуви билан ўқитувчига дарс соатлари ажратилиши таъминланди


  Булунғур туман адлия бўлимига туманнинг Оқтепа МФЙда яшовчи Ф.Абдухамидова мурожаат қилган. Унинг мурожаатига кўра, Ф.Абдухамидова  тумандаги 23-умумий ўрта таълим мактабида чет тили фани ўқитувчиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган бўлсада, бироқ, унга 2020-2021 ўқув йилида дарс соатлари ажратилмаган.
Мактаб маъмурияти бунга сабаб қилиб, унга чет тили фани ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинганлиги тўғрисида буйруқ мавжуд эмаслигини  билдирган.
Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнидан туман адлия бўлими томонидан туман давлат арихивига сўров хати юборилди.
Адлия бўлимига туман давлат архиви томонидан 2020 йил 1 декабрь куни берилган маълумотга кўра, Ф.Абдухамидова мактаб директорининг 2018 йил 5 сентябрдаги буйруғи билан 23-умумий ўрта таълим мактабига чет тили фани ўқитувчиси сифатида номуайян муддатга ишга қабул қилинганлиги аниқланди.
 Натижада, туман адлия бўлими томонидан туман ХТБга тақдимнома киритилди. Натижада, фуқаро Ф.Абдухамидованинг аризаси қаноатлантирилиб, унга дарс соатлари ажратилиши таъминланди.
 

Булунғур туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси Б. Қаххоров