Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Меҳнатга муносиб ҳақ ундирилди.


  Каттақўрғон туман адлия бўлими томонидан Каттақўрғон туман Халқ таълими бўлимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига риоя этиши аҳволи мониторинг қилинди.
  Ўрганишда 2019-2020 йилларда Каттақўрғон туман Халқ таълими бўлими тизимига кирувчи 25 та умумий ўрта таълим мактабларининг 449 нафар (2019 йилда 122 нафар, 2020 йилда 327 нафар) педогог кадрлари аттестациядан ўтказилган ва уларга биринчи хамда иккинчи малака тоифлари берилган.
Аттестация комиссиясининг қарорида қарор қабул қилинган кундан бошлаб педогог кадрларнинг меҳнат ҳақларига ҳақ қўшиш белгиланган бўлсада, ўрганишда 49 нафар педогог ходимларининг меҳнат ҳақларига қўшимча ҳақ тўланмаганлиги аниқланди.
  Мониторинг якунлари бўйича 49 нафар педогог ходимларига тўлаб берилмаган жами 48.239.714 сўм иш ҳақлари ундириб берилди.

Каттақўрғон туман адлия бўлими 
бошлиғи 1-даражали юрист Ў.Ҳакимов