Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Пандемия баҳона берилмаган моддий ёрдам пули ундирилди.


  Каттақўрғон туман адлия бўлимига туман халқ таълими бўлимининг ходимлари С.Бозорова ва Д.Жумабоевалар мурожаат қилди. Уларнинг мурожаатига кўра, С.Бозорова ва Д.Жумабоева халқ таълими раҳбариятига бир марталик моддий рағбат ва мукофот пуллари тўлаб бериш тўғрисида ариза ёзган, бироқ уларнинг мазкур аризаси бўлим раҳбарияти томонидан эътиборсиз қолдирилган.
  Туман адлия бўлими томонин ўтказилган ўрганиш давомида ҳақиқатдан С.Бозорова туман халқ таълими мудири номига 2020 йил 28 октябрда ҳамда Д.Жумабоева 30 октябрдаги бир марталик моддий рағбат бериш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган.Бироқ, уларнинг мазкур аризаси пандемия баҳонасида эътиборсиз қолдирилганлиги аниқланди.
  Натижада, туман адлия бўлими томонидан кўрилган чора-тадбирлдар натижасида фуқаро С.Бозорова ҳамда Д.Жумабоеваларнинг ҳар бирига 1 млн. 430 минг 795 сўмдан бир марталик моддий ёрдам пулларини тўлаб берилди. 

Каттақўрғон туман адлия бўлими
катта маслаҳатчиси Л. Холиқулов