Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Каттақурғон шаҳар адлия бўлими


  Каттақурғон шаҳар адлия бўлимига шаҳарнинг “Навбаҳор” МФЙда яшовчи фуқаро Х.Р. ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сон қарорига асосан оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш учун имтиёзли асосда кредит ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сон қарорида имтиёзли кредитлар оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3 — 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади. Юқоридаги асосларга кўра, Шаҳар адлия бўлимининг аралашуви билан АТ “Халқ банки” Каттақурғон шаҳар филиали томонидан фуқаро Х.Р.га дастур доирасида оилавий тадбиркорлик фаолияти учун 25 000 000 (йигирма беш миллион сўм) имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди.

Каттақурғон шаҳар адлия
 бўлими бошлиғи Ф.Зарифов