Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Адлия бўлимининг ёрдами билан 13 йилдан буён сарсон бўлиб келаётган фуқарога уй-жойи бўйича мулк ҳуқуқи юзасидан давлат Реестрига киритилиб, доимий руйхатга қуйилди.


   Адлия бўлимининг ёрдами билан 13 йилдан буён сарсон бўлиб келаётган фуқарога уй-жойи бўйича мулк ҳуқуқи юзасидан давлат Реестрига киритилиб, доимий руйхатга қуйилди. Каттақўрғон шаҳар адлия бўлимига шаҳарнинг “У.Барноев” кўчасида яшовчи фуқаро Ж.М. ариза билан мурожаат қилди.
  Унинг мурожаатига кўра, у ҳозирда ўзи яшаб келаётган 400 кв.метрдан иборат ер майдонида қурилган уй-жойига нисбатан Каттақўрғон шаҳар ижроия комитетининг 1983 йил 27 февралдаги 4/713-сонли қарорига асосан мулк ҳуқуқи берилиб, давлат реестридан ўтказилган. Бироқ, ушбу уй-жойга нисбатан ўзининг номига мулк ҳуқуқини эътироф этиш мақсадида бошқа фуқаро С.И. турли йўллар билан фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2007 йил 8 августдаги ҳал қилув қарорини чиқартириб, суд қарорига биноан Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Каттақўрғон шаҳар филиалидан ўзининг номига давлат руйхатига олинишига эришган.
  Гарчанд, мазкур уй-жой бўйича суднинг қарори фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг протестига асосан бекор қилиниб, ушбу уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи олдинги эгаси Ж.М. ихтиёрида қолдирилган бўлсада, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Каттақўрғон шаҳар филиали томонидан давлат руйхатига олинмаган.
  Юқоридаги асосларга кўра, Каттақўрғон шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаро Ж.М. манфаатларини кўзлаб, кўрилган чора-тадбирлар натижасида натижасида унинг уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи асосида Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Каттақўрғон шаҳар филиали томонидан давлат реестрига киритилиб, фуқарони 13 йилдан буён сарсон бўлишига сабаб бўлаёиган муаммо ҳал этилди.

Каттақурғон шаҳар адлия
бўлими бошлиғи  Ф.Зарифов