Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ - БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ КУБОГИ ЎТКАЗИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (ПФ – 6099-сон) ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси тизимида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича жорий йилнинг 16-17 январь кунлари Самарқанд вилоят юридик техникумида футбол мусобақаси – Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Кубоги ўтказилди.

Мазкур мусобақада жами 8 та жамоа иштирок этди.

Улар:

1. Бошқарма бошлиғи жамоаси;

2. Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари жамоаси;

3. Бошқарма бошлиғининг ўринбосари жамоаси;

4. Шарқий туманлар адлия бўлимлари жамоаси;

5. Ғарбий туманлар адлия бўлимлари жамоаси;

6. Самарқанд вилоят юридик техникуми жамоаси;

7. Давлат хизматлари агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси жамоаси;

8. Нотариуслар жамоаси.

Мазкур жамоалар “А” ва “Б” гуруҳларга бўлинган ҳолда ўзаро беллашдилар.

Мазкур мусобақада бўлиб ўтадиган ўйин жараёнларини бошқариш мақсадида Самарқанд вилоят “Мини-футбол” (Футзал) Ассоциацияси бош ҳаками Исматов Музаффар Рахматович жалб этилди.

Икки кун давомида муросасиз кечган беллашувда қуйидаги ғолиблар аниқланди:

3-ўринни Самарқанд вилоят юридик техникуми жамоаси,

2-ўринни Бошқарма бошлиғи жамоаси,

Ва ниҳоят 1-ўрин Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари жамоаси ғолиб бўлиб, Бошқарма бошлиғи Кубогини қўлга киритди.

Бундан ташқари мазкур мусобақада иштирок этган жамоаларга, шунингдек энг яхши иштирок этган қатнашчиларга бошқарма бошлиғи томонидан Ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар топширилди.