Янгиликлар
Самарқандда Ҳарбий Кенгаш мажлиси ўтказилди
Самарқанд вилояти ҳокимлиги биносида ўтказилган Ҳарбий Кенгаш мажлисида ўтган 2020-йилда вилоятда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Якунда, ўтган 2020-йилда Самарқанд вилоятида аҳоли ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқаролик позициясини кучайтириш борасида Марказий ҳарбий округ билан ҳамкорликда ишлаб келаётган бир гуруҳ фаоллар тақдирланди.
Тақдирланганлар орасида Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Мухаммадиев Ориф Зиёдуллаевич ҳам бор эди.
Муҳаммадиев Ориф Зиёдуллаевични ушбу ютуқ билан табриклаб, келгуси ишларида омад ва муваффақиятлар тилаймиз.