Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Устамалар тўлаб берилди


  Каттақўрғон туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги “Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4351-сонли қарори ижроси юзасидан мониторинг ўтказилди.
Мазкур мониторингда Каттақўрғон туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан ушбу қарорга риоя этилиши ҳолати ўрганилди.
  Мониторинг натижасига кўра, Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2020 йил январ ойи учун бошқарманинг барча ходимларига ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 фоизи миқдорида ҳамда бошқарманинг назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ходимларига меҳнатнинг зарарли шароитлари учун — лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланмасдан, жами 27.032.377 сўм устамалар тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
  Ваҳоланки, юқоридаги қарорга асосан, 2020 йил январ ойидан бошлаб Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси, Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бошқармалари, Нукус шаҳри ва шаҳарлар — вилоят марказлари ободонлаштириш бошқармалари, вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида — республика) бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ходимларига — ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 фоизи миқдорида ҳамда фаолияти ҳайвонларнинг жасадларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган ободонлаштириш бошқармаларининг назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ходимларига меҳнатнинг зарарли шароитлари учун — лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устамалар белгиланади.
  Юқорилагиларга асосан, туман адлия бўлими томонидан туман Ободонлаштириш бошқармасига тақдимнома киритилиб, барча ходимларга тўланиши лозим бўлган жами 27.032.377 сўм устамаларни тўлаб берилиши таъминланди.

Каттақўрғон туман адлия
бўлими етакчи маслаҳатчиси
Ш.Тошбоев