Янгиликлар
АЛИШЕР НАВОИЙ (09.02.1441 - 03.01.1501)
АДОЛАТ ҲАҚИДА
Адл айлаки, ул халқ ҳаёти бўлмиш,
Хуш ул кишиким, адл сифоти бўлмиш,
Ҳам мулк била адл жиҳоти бўлмиш,
Ҳам адл била мулк саботи бўлмиш.
Шаҳуббаҳату ҳашматидур адли била,
Иқбол доғи шавкат эрур адли била,
Олам эли амниятидур адли била,
Султонларнинг давлатидур адли била.
Адл ила олам юзин обод қил,
Хулқ ила олам элини шод қил
Шаръ тариқини шиор айлагил,
Адл ила мулкунгга мадор айлагил.
Адл айлаки, ул халқ ҳаёти бўлмиш,
Хуш ул кишиким, адл сифоти бўлмиш,
Ҳам мулк била адл жиҳоти бўлмиш,
Ҳам адл била мулк саботи бўлмиш.
Шоҳки иш адл ила бунёд этар,
Адл бузуқ мулкни обод этар.
Ҳақни ботилдин бировким қилди фарқ,
Адли бирла равшан этти ғарбу шарқ.
Ки, адл ичра ўтганга бир соати,
Эрур беҳки, жинну башар тоати.