Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Бугун Самарқанд вилояти юридик техникумида Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланди.


  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги "Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, аждодлар меросини асраб авайлаш ҳамда ёшлар маънавиятини юксалтириш мақсадида 2021 йил 9 феврал куни Самарқанд вилояти юридик техникумида "Навоий сиймоси ва асарлари саҳнада” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
  Тадбирда юридик техникумнинг иқтидорли ва ижодкор 1-босқич ўқувчилари иштирок этиб, йиғилганларни бугунги тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини ғазал, рубоий, саҳна кўринишлари ҳамда бошқа ижодий кўринишлар орқали ҳавола этди.
  Тадбирда техникумнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари О.Тошниёзов сўзга чиқиб, бугунги тадбирни ташкил этишда фаоллик кўрсатган техникумнинг мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи Г.Маманазарова, техникум психологи (Н.Исмоилова), ёшлар бўлими услубчиси (Ф.Содиқов) ҳамда ахборот ресурс маркази раҳбари (Г.Исоқова)ларга ўз минатдорчилигини билдирди ва байрам билан барчани қутлади.