Янгиликлар
“ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ”
2021 йил 3 март куни Самарқанд вилояти адлия бошқармасида вилоят прокуратураси, вилоят адлия бошқармаси ҳамда Адвокатлар палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Самарқанд вилоят юридик техникум ўқувчилари иштирокида “Прокурор ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Учрашувни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи-юридик техникум директори С.Нуриев олиб борди. Тадбирда вилоят прокурори ўринбосари С. Астанов, вилоят Адвокатлар палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Т. Қодиров ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Учрашувда вилоят прокурори ўринбосари С.Астонов томонидан ўқувчиларга бугунги кунда республикада ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ва бу борада прокуратура органларининг роли, шунингдек прокуратура органларининг асосий вазифа ва функциялари тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди. Шунингдек, мазкур тадбирда Адвокатлар палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Т. Қодиров томонидан адвокатлик фаолияти тўғрисида ўқувчиларга маълумотлар берилди. Тадбир давомида ўзларининг ариза ва шикоятлари билан мурожаат этган ўқувчиларнинг мурожаатлари вилоят прокуратураси томонидан қабул қилиниб, назоратга олинди. Учрашув якунида тадбирда фаол иштирок этган 10 нафар ўқувчиларга вилоят прокуратуарси томонидан эсталик совғалар - китоблар жамланмаси топширилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими