Янгиликлар
13
Ҳашар...
Халқимизда “Ҳашар элга ярашар” деган нақл бор. Қадимдан ота-боболаримиз маҳалла, гузар, кўча-куйни биргалашиб тозалашни гўзал анъанага айлантиришган. Бу удум бугунги кунда ҳам бардавом. Республикамизда жорий йилнинг 13 март санаси умумхалқ хайрия ҳашари сифатида эълон қилиниши муносабати билан барча давлат органлари, ташкилот ва муассасалар ҳашарга бел боғлашди. Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ҳам умумхалқ ҳашарига ўз ҳиссасини қўшмоқдалар. Атроф ободонлаштирилиб, дарахтлар, йўл ёқалари оқлаб чиқилмоқда.