Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан ўқув-семинар ўтказилди


  Жорий йилнинг 9 март куни Тойлоқ туман ҳокимлигининг мажлислар залида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ижро интизомига масъул раҳбарларнинг ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш, шахсий масъулиятини ошириш ҳамда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш юзасидан ўқув-амалий семинари ўтказилди.
Мазкур ўқув-семинарда вилоят, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари аппаратлари, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бошқармаларида ижро интизоми билан ишловчи масъул ходимлари иштирок этди.
 Ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси  адлия вазирининг ўринбосари М.Икрамов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга  доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтирилди.