Янгиликлар
Қонунчиликдаги_янгиликлар
Энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш учун компенсациялар ажратилади. Ҳукумат қарори (217-сон, 14.04.2021 й.) билан Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
-Низомга кўра, энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратилади.
- Компенсация қуйидаги харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилади: - жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:
- қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан; - қуёш сув иситкичлари учун – 1,5 миллион сўмдан; - энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда; - қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплашга:
- жисмоний шахсларга – 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда; - юридик шахсларга – 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда. Маълумот учун:
Низом талаблари 2020 йил 1 январдан ўз маблағи ва кредитлар ҳисобидан энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилган ва ўрнатган шахсларга татбиқ этилади.