Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Адлия вазири ёшлар бандлиги масалаларини ўрганди


  Бугун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов Оқдарё туманига ташриф буюриб, тумандаги фермер хўжаликлари ҳамда ёшлар билан учрашди. Хусусан, Адлия вазири туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳамроҳлигида Ўзбекистон маҳалласидаги "Дўстбек Оқдарё" хусусий корхонасининг бугунги иш фаолияти билан яқиндан танишиб, муаммо ва таклифлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, вазир "Кумушкент" маҳалласидаги "BARAKA CHECKEN" фермер хўжалигида иш билан банд бўлган ёшлар билан ҳам учрашди.
 Ушбу фермер хўжалиги ер майдонларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан туман ҳокимлиги томонидан 35 нафар ёшларнинг ҳар бирига 25 сотихдан ер майдони ажратилиб, бандлиги таъминланган.