Янгиликлар
20
Ногиронлиги бўлган шахслар учун ўқув қўлланма ишлаб чиқилди
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Республикасида ногиронлиги бўлган шахслар учун белгиланган имтиёз ва кафолатлар” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилди.
Мазкур ўқув қўлланмада ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонунчиликда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари нималардан иборат эканликлари, жумладан ижтимоий таъминот, таббиёт муассасаларида даволаниш, меҳнат қонунчилигидаги ҳуқуқлари ва бошқалар тўғрисида батафсил маълумотлар ёритилган.