Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ


  Жорий йилнинг 11 март куни Пастдарғом туман адлия бўлимига тумандаги “Қатортерак” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Д.Файзиева ва бошқалар туман МТБга қарашли 2-сон махсус МТМда ишлаганлиги ва ушбу муассаса томонидан компенсация ва охирги ҳисоб-китоб пуллари тўлаб берилмаганлигини билдириб, ушбу тўловларни ундириб берилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
  Аниқланишича, ушбу 2-сон махсус МТМ Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 27 ноябрдаги буйруғига асосан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотига айлантирилган. Бироқ, ходимлар билан якуний ҳисоб-китоб қилинмаган ва тегишли компенсация пуллари тўлаб берилмаган.
  Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан ушбу қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан Пастдарғом туман МТБга тақдимнома киритилди.
  Ушбу тақдимномага асосан, юқоридаги 10 нафар ходимларга жами 38 413 582 сўм миқдоридаги компенсация ва охирги ҳисоб-китоб пуллари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

Пастдарғом туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси Н.Губаев