Янгиликлар
ХОДИМ ИШГА ТИКЛАНДИ
Каттақўрғон шаҳар адлия бўлимига 2020 йилнинг 18 март куни фуқаро Ш.Мирзаёрова туман Тиббиёт бирлашмасида ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққунига қадар 1 ставкали ҳамшира вазифасида ишлаб келиб, ҳозирда болани парваришлаш таътилидан ўз лавозими (вазифасига) бўйича тўлиқ ставкада ишга чиқишига рухсат берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Аниқланишича, фуқаро Ш.Мирзаёрова туман Тиббиёт бирлашмасининг 2019 йил 8 июлдаги буйруғи билан фарзанди икки ёшга тулгунга қадар болани парваришлаш таътили чиқган.
Бироқ, фуқаро Ш.Мирзаёрова болани парваришлаш таътилидан қайтгандан сўнг унга олдинги иши эмас, балки 0.5 ставкада ишга чиқишга рухсат берилган.
Бу билан Тиббиёт бирлашмаси томонидан Меҳнат кодексининг
234-моддаси 5-қисмида болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланиши бўйича белгилаб қўйилган норма талабларига риоя қилинмасдан, қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйилган.
Юқоридагиларга асосан, Каттақўрғон шаҳар адлия бўлимининг тақдимномаси билан Ш.Мирзаёрова олдинги 1 ставкали иш жойи (лавозими)га такланди.
Шунингдек, бундай қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйган туман Тиббиёт бирлашмасининг бош врачи Ш. Нуруллаевага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Каттақўрғон шаҳар адлия
бўлими бошлиғи Ф.Зарифов