Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

ФАХРИЙЛАРИМИЗ - ФАХРИМИЗ


 

  Мана бир неча йиллардан бери Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан байрамлар ва алоҳида саналар олдидан адлия органларида кўп йиллар давомида меҳнат қилган, кўплаб шогирдларни етук кадр сифатида етказиб берган устоз-фахрийлар ҳолидан хабар олиш одатга айланган.
  Ушбу анъанани давом эттириш ва уларни 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" байрами муносабати билан табриклаш мақсадида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриев, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари О. Шодиқулов ва ўринбосар Ж. Зоҳидов, Давлат хизматлри агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи М. Қурбонов, шунингдек Нотариал палатанинг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи У. Муртазаевлар адлия тизимида узоқ йиллар давомида фаолият юритган фахрийлар билан учрашиб, уларга байрам совғалари, ташаккурномалар ва вазирлик томонидан ажратилган пул маблағларини топширдилар.
 Соҳа фидойиларини рағбатлантириб ва уларни моддий қўллаб-қувватланаётганидан миннатдор бўлган фахрийлар Адлия вазирлиги ва бошқарма ходимларини касб-корларига барака тилаб, хайрли ишларини бардавом бўлишига ишонч билдириб, қўлларини дуога очдилар.