Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ургут туман адлия бўлими томонидан 51 нафар ходимнинг манфаатини кўзлаб киритилган аризалар суд томонидан қаноатлантирилди


  Ургут туман адлия бўлимига тумандаги бир нечта мактабгача таълим ташкилотларининг бир гуруҳ ходимлари ўз иш жойларидан иш ҳақларини ололмасдан келаётганлигини ва иш ҳақини ундириб берилишида амалий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган.
Туман адлия бўлими томонидан ушбу мурожаатларни ўрганиш давомида туманнинг “Бахрин” МФЙ жойлашган 18-сонли МТТнинг
17 нафар, “Тинчлик” маҳалласида жойлашган 62-сонли МТТнинг 17-нафар, 27-сонли МТТнинг 17-нафар ходимларининг иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
  Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 7 май куни туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судига киритилган аризалар қаноатлантирилиб, юқоридаги МТТларининг зиммасига 51 нафар ходимларнинг жами 216.776.670 сўм миқдоридаги иш ҳақларини тўлаб бериш мажбурияти юклатилди.
 

Ургут туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси Х.Тўлаев