Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

“Фермерлар учун берилаётган имтиёз ва яратилаётган қўлайликлар-халқимиз дастурхонини тўкин-сочин қилиш гаровидир”


  Сўнгги қисқа вақт давомида қишлоқ хўжалиги соҳасига, шу жумладан фермер хўжаликлари фаолиятига бозор муносабатларини жорий қилиш, уларнинг мустақиллиги ва эркинлиги кафолатлари таъминлаш ҳамда мулкдорлар синфини шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқдаки, булар мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликларининг янада ривожлашига хизмат қилмоқда.
  Ушбу чиқишамизда фермер хўжаликларига сўнгги йилларда берилган ва берилаётган имтиёзлар, яратилаётган қўлайликлар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтишни лозим топдик.
  Аввалом таъкидлаш лозимки, Президентимиз Ш.Мирзиёев фаолиятини илк даврларидан бошлаб тадбиркормик субъектлари, шу жумладан фермер хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш, янада эркинлаштириш, уларнинг тараққиёти ғов бўлиб турган барча тўсиқларни олиб ташлашни асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаб, ушбу соҳасини такомиллаштириш, уларга қўлайликлар яратиш борасида бир қатор Фармон ва қарорларини ҳаётга жорий этди ва бу ишга барча масъулларни сафарбар қилди.
  Жумладан, Президентимизнинг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ 5199-сон Фарони ҳамда 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3803-сон қарори билан  қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб тақдирлаш “Илғон фермер” кўкрак нишони таъсис этилди ва тасдиқланди.
  Юртбошимизнинг 2019 йил 18 мартдаги ПҚ-4243-сон қарорига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари озуқабоп экинлар етиштирувчилар томонидан лалми ва яйлов ерлар ўзлаштирилган тақдирда, уларга чорва молларини сақлаш (фермалар), шу жумладан энергия манбалари ускуналарини ўрнатиш ва уларни келгусида эксплуатация қилиш ҳамда бошқа турдаги инфратузилма объектларини қуриш учун чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларига ер участкаларини, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри туман ҳокимларининг қарорлари асосида ажратиб берилиши белгиланган.       
  Илгари фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маслаларида муаммолар мавжуд бўлиб,  бухгалтерия ҳисоботларини юритишда мутахасис кадрлар масаласи билан боғлиқ ўзига хос қийинчиликларга дўч келарди.
Фермерларимизнинг бу масаласи ҳам давлатимиз раҳбарининг эътиборидан четда қолган эмас, жумладан 2018 йил 2 июлдаги “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ташкил этилди ва ҳозирги кунда бу тузилма самарали фаолият юритиб, фермерларимизга хизмат қилиб келмоқда.
  Булардан ташқари, Ҳукуматимизнинг 2018 йил 3 майдаги “Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан  2018 йил 1 апрелдан бошлаб фермер хўжаликлари тасарруфидаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари билан таъминланган насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун истеъмол қилган электр энергияси қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиш тартиби жорий қилинди.
   Биз бугун, фермер хўжаликларига берилаётган имтиёз ва қулайликларнинг айримлари тўғрисида фикр юритдик холос.
Келгусида,  нафақат фермер хўжаликларига яратилаётган имкониятлар, уларнинг фаолиятида ҳамон учраётган ноқулайликлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари, шунингдек соҳани тартибга солиш борасидаги қонунчигимиздаги янгиликлар тўғрисидаги мунтазам равишда фермерларимизни хабардор қилиб бориш мақсад қилиб қўйганмиз.  

Самарқанд туман адлия
бўлими бошлиғи Н. Сафаров