Янгиликлар
Эълон
Эртага, 17 июнь соат 10:00 да Самарқанд вилоят Матбуот уйида “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6243. 08.06.2021) мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган.
Тадбирда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Кaдaстр aгентлигининг Дaвлaт кaдaстрлaри пaлaтaси Сaмaрқaнд вилоят бошқaрмaси масъул ходимлари иштирок этиб, ер қонунчилиги борасидаги ўзгаришлар,хусусан жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратишнинг янги тартиби, шунингдек ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари юзасидан тушунтириш беришади.
Ушбу матбуот анжуманига барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерларни таклиф этамиз.