Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

“Фермерга мадад” акцияси давом этмоқда


Фермер хўжаликлари фаолиятида маъмурий буйруқбозликнинг ҳамон сақлаб қолинганлиги, айрим мансабдор шахсларнинг фермерлар ишига аралашуви оқибатида уларнинг чинакам қишлоқ хўжалиги ривожининг “драйвер”ларига айланишига тўсқинлик қилмоқда.

Хусусан, шартномалар тузишда, ҳомийлик ишларига мажбурлаш, пул маблағларини ўзбошимчалик билан олиб қўйиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

Фермерларни қийнаётган муаммоларни таҳлил қилиш, уларга тегишли қонунчиликни қўллаш амалиётини ўрганиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг июнь ойида “фермерга мадад” акциясига старт берилиб, мазкур акция жорий йилнинг декабрь ойига қадар республиканинг барча ҳудудларида, шу қатори Самарқанд вилоятининг бутун ҳудудида ўтказилади.

Акция доирасида фермерларга уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тушунтирилади, мурожаатлари ўрганилади, муаммоларни аниқлаш бўйича сўров ўтказилади, манзилли ва сайёр тадбирлар, интерактив усуллар, онлайн ва офлайн мулоқот платформалари орқали амалга оширилади.

Фермерлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан вазирликнинг 1008 – ишонч телефони, @fermermadadbot махсус телеграм-боти, шунингдек Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг +998 66 233-13-59 телефон рақами, samarqand@adliya.uz электрон почта манзили орқали ҳамда фермер хўжалиги ташкил этилган ҳудуддаги адлия органларига мурожаат қилишлари мумкин.

Фермерларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида !

 КАНАЛГА УЛАНИШ

https://t.me/huquqqonunhimoyasida