Янгиликлар
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАР ТАРҚАТИЛДИ
Бугун (24.06.2021) Самарқанд вилоят халқ таълим бошқармаси тасарруфидаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи
О. Муҳаммадиев иштирок этиб, мактабни тамомлаган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига шаҳодатнома ва адлия бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун белгиланган имтиёз ва кафолатлар” номли ўқув қўлланма тарқатилди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу ўқув қўлланма етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун республикамизда яратиб берилган имкониятлар, хусусан, таълим, тадбиркорлик, уй-жой билан таъминланиш, меҳнат ва бошқа ҳуқуқалари тўғрисида батафсил маълумот беради.
КАНАЛГА УЛАНИШ
https://t.me/huquqqonunhimoyasida