Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

ТУРАР ЖОЙ ДАХЛСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 9-моддасига асосан фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шунингдек белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар) сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар турар жой деб ҳисобланади.

Турар жой дахлсизлиги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларидан бири ҳисобланади. Конституциямизнинг 27-моддасига асосан фуқароларнинг турар жойи дахлсизлиги давлат томонидан кафолатланади. Бу эса қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари, ҳеч бир шахснинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши мумкин эмаслигини англатади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал қонунчилигига асосан суриштирувчи ва терговчи бирор турар жой, хизмат, ишлаб чиқариш биносида ёки ўзга жойда ёхуд бирор шахсда иш учун аҳамиятли бўлган нарса ёки ҳужжатлар бор деб ўйлаш учун етарли маълумотга эга бўлган тақдирда тинтув ўтказишга ҳақли бўлиб, бунда тинтув суриштирувчи ёки терговчининг қарори ёхуд суднинг ажримига кўра ўтказилиши ҳамда тинтув ўтказишда холислар ва ушбу турар жойнинг мулкдори иштироки таъминланиши керак.

Шунингдек, фуқароларнинг мазкур ҳуқуқини бузиш белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик келтириб чиқаради. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 45-моддасида асосан турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, фуқароларнинг турар жой дахлсизлигини бузиш белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка ҳам сабаб бўлиши мумкин.. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 142-моддасига асосан турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб бостириб кириш белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлади.

 

Нарпай туман адлия бўлими