Янгиликлар
Ўқув семинар ташкил этилди
Жорий йилнинг 29 июнь куни Давлат бошқарув академиясининг Самарқанд вилоят филиалида Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилоят филиали томонидан вилоятдаги мавжуд давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бошқармаларининг кадрлар бўйича мутахассислари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Мазкур ўқув-семинарда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи О. Муҳаммадиев томонидан кадрлар хизмати ходимларига “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ижро интизоми” ҳамда “Маъмурий тартиб-таомиллар ва бюрократияни бартараф этишнинг замонавий механизмлари” мавзусида, шунингдек меҳнат қонунчилигида ҳуқуқ нормаларини тўғри қўлланилиши юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.