Янгиликлар
Ўқув семинар ташкил этилди
Каттақўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “Е-qaror» электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 390-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида адлия бўлими томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — E-qaror тизимидан фойдаланиши бўйича ўқув семинар ўтказилди.
Ушбу семинарда тумандаги барча давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари иштирок этди.
Семинарда E-qaror тизимидан фойдаланиш, қарор лойиҳасини тайёрлаш ва келишиш тартиблари бўйича маълумотлар берилди.
БИЗНИ КУЗАТИНГ
ВЕБ-САЙТ|ТЕЛЕГРАМ|ФЕЙСБУК|ТИК ТОК|ТВИТТЕР |ИНСТАГРАМ