Янгиликлар
Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш
Жорий йилнинг 2 июль куни Самарқанд вилоят судида “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонининг (ПФ-6243. 08.06.2021) мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида Самарқанд вилоят суди, вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, Кaдaстр aгентлигининг Дaвлaт кaдaстрлaри пaлaтaси Сaмaрқaнд вилоят бошқaрмaси, шунингдек Архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг масъул ходимлари иштирок этиб, ер қонунчилиги борасидаги ўзгаришлар, хусусан, жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратишнинг янги тартиби, шунингдек ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.