Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби


  Барчамизга маълумки, 2020 йил 30 март кунги (ВМҚ-192-сон) Қарори билан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
  Низомга мувофиқ, жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳалари, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
 Гендер-ҳуқуқий экспертиза - қонун ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилишдир.
 Гендер соҳасидаги норматив-ҳуқуқий тартибга солиш билан боғлиқ ҳамда қабул қилинадиган қарорларнинг асосларини ва ишончлилигини таъминловчи объектив фактларни белгилаш экспертизанинг вазифаларидан бири ҳисобланади.
  Низомга кўра, гендер-ҳуқуқий экспертиза давлат органлари таклифлари асосида ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлиги томонидан ҳар 3 йилда бир марта тасдиқланадиган  режага мувофиқ давлат органлари томонидан фаолият йўналишига кўра ўтказилади.
Ишлаб чиқилган режа лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланишидан олдин Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия билан келишилиши зарур.
  Гендер-ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича қабул қилинган хулосанинг сифати учун уни ишлаб чиқувчи давлат органи жавобгар ҳисобланади.
Низом билан, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва улар лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг талаблари белгиланди.
 

Т.Шукуров
Вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси