Янгиликлар
Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қўқонда II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади
“Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (430-сон, 08.07.2021 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга мувофиқ, 2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда “йўл харитаси” тасдиқланди.
☑️ Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида “Мен Қўқонга бораман” шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилади:
➖ биринчи босқич – туманлар (шаҳарлар) бўйича 2022 йилнинг апрель ойида;
➖ иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2022 йил июнда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур фестивалнинг ўтказилиши Президентнинг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ–5841-сон фармони (https://t.me/huquqiyaxborot/5652) билан белгиланган.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot