Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Ҳуқуқий онг юксалса, жамият тараққиётига йўл очилади


   Бугунги кунда, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини ҳамда маданиятини янада оширишга, қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган кенг кўламли ҳуқуқий тарғибот ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
   Ана шундай тадбирлардан бири Миллий гвардиянинг туманимизда жойлашган 69932-сонли ҳарбий қисмида бўлиб ўтди. Унда туман адлия бўлими бошлиғи А. Ғафоров жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида миллий гвардия ходимининг вазифа ва ваколатлари ҳақида сўз юритди. Шунингдек тадбир давомида “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 1851, 1941, 1951, 2481, 287-моддаларининг мазмун-моҳияти ҳақида кенг тушунча берди.
   Тадбир сўнггида туман адлия бўлими жамоаси ҳарбий қисм командири Н. Абдувалиевнинг ташаккурномаси билан тақдирланди.

 Самарқанд вилоят адлия бошқармаси