Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

КЎЧМАС МУЛКККА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИ


  Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари - мулк ҳуқуқини қўлга киритиш билан боғлиқ юзага келадиган муайян юридик фактлар ҳисобланади. Фуқаролик ҳуқуқи назариясида мулк ҳуқуқига эга бўлиш дастлабки ва ҳосила асосларга бўлинади.
Дастлабки асослар бўйича мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқи илгари ҳеч кимга тегишли бўлмаган мулкка нисбатан ёки мулк эгасининг ҳуқуқи билан боғлиқ бўлмаган тарзда вужудга келади.
Бундай асосларга кўра мулк ҳуқуқининг вужудга келишига:
•    табиат неъматларини ўзлаштириш;
•    ишлаб чиқариш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш натижасида янги ашёларни вужудга келтириш;
•    эгасиз мулкнинг суд қарори билан давлат ихтиёрига олиниши;
•    эгаси бўлмаган мулкка ёки эгаси бўлса ҳам хўжасизлик билан сақланаётган мулкка, эгалари томонидан белгиланган муддатларда талаб қилиб олинмаган мулкларга, шу жумладан, топилган ашёлар, хазинага эгалик ҳуқуқининг вужудга келиши;
•    национализация;
•    ҳамма йиғиб олиши мумкин бўлган ашёларни мулкка айлантириш кабилар мисол бўла олади.
Ҳосила асослар бўйича мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқининг вужудга келиши деганда, муайян шахс томонидан мулк ҳуқуқининг олиниши дастлабки мулк эгасининг ҳуқуқига боғлиқ бўлган тарзда амалга оширилиши назарда тутилади.
  Бундай асосларга кўра мулк ҳуқуқининг вужудга келишига:
•    шартномалар асосида;
•    қонун ва васият бўйича мерос олиш;
•    давлат мулкини хусусийлаштириш орқали олиш кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкдан хўжалик усулида ва ўзгача усулда фойдаланиш натижалари, шу жумладан маҳсулот, ҳосил ва бошқа даромадлар мулкдорга тегишли бўлади.
Мулк ҳуқуқи кенг қамровли муносабатларга киришиши туфайли бошқа бир қатор ҳуқуқлар билан ўзаро чамбарчас боғлиқ тарзда амалга оширилади. Ушбу жараёнда ашёвий ҳуқуқлар мулк ҳуқуқининг таркибий ва ажралмас қисми ҳисобланади.
  Ашёвий ҳуқуқлар. Мулкдор ҳар доим ҳам ўз мол-мулкига нисбатан барча ваколатларни амалга ошириш имкониятига эга бўлмайди. Ана шундай ҳолларда мулкдор бўлмаган шахс ашёвий ҳуқуқлар орқали бошқаларнинг мол-мулкига эгалик қилиши, фойдаланиши ва мулкдор рухсат берган доирада тасарруф қилиши мумкин. Ашёвий ҳуқуқлар чегараланган характер ва таркибга эга бўлиши, мулкий ҳуқуқлардан келиб чиқиб, унга боғлиқ бўлиши, мутлақ тартибда ҳимоя Мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши, агар қонун ҳужжатларида ўзга тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу мол-мулкка нисбатан ўзга ашёвий ҳуқуқларнинг бекор бўлиши учун асос бўлмайди.
  Мулк ҳуқуқини қўлга киритишнинг фуқаролик муомаласида энг кенг тарқалган ва кўп амалга ошириладиган тури битимлар асосида мол-мулкни олиш бўлиб, Фуқаролик кодекси 184-моддасининг 1-қисмига кўра, мол-мулк олиш-сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олиниши мумкин.
Шартнома асосида мол-мулк олинганда унга нисбатан мулк ҳуқуқининг вужудга келиш пайти мулкнинг тури ва хусусиятига қараб белгиланади ва умумий асосларга кўра шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
  Агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол-мулкни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб, шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлганида эса - рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Фуқаролик қонунчилигида мулк ҳуқуқини вужудга келтиришнинг ўзига хос асосларидан бири эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат ҳисобланади.
  Қонун мулкни бундай асосда қўлга киритиш учун қуйидаги шартларни белгилайди:
•    қонунда белгиланган муддатнинг ўтиши;
•    мол-мулкка ўзиники каби ҳалол, ошкора, узлуксиз эгалик қилиш.
Эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат кўчмас мол-мулкка 15 йил, бошқа мол-мулкка 5 йил этиб белгиланган.
Кўчмас ва бошқа мол-мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлганда мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Шу билан бирга таъкидлаш лозимки, шахс ихтиёрида бўлиб, Фуқаролик кодексининг 228, 229, 230 ва 232-моддаларига мувофиқ унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тегишли талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
Фуқаролик кодексининг 191-моддасига кўра эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ашё эгасиз ашё ҳисобланади. Агар бу ҳол топилма тўғриси- даги, қаровсиз ҳайвонлар ва хазина тўғрисидаги қоидаларда рад этилмаган бўлса, эгасиз кўчар ашёлар эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида қўлга киритилиши мумкин.
Мазкур кодекс 193-моддасининг 1-қисмига кўра башарти, топилма тўғрисида милицияга ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан олти ой мобайнида йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс аниқ- ланмаса ҳамда ашёни топган шахсга ёхуд милиция, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ана шу ашёга бўлган ўз ҳуқуқи тўғрисида арз қилмаса, ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.

Самарқанд вилоят адлия
бошқармаси бош маслаҳатчиси
Ғ. Маъдиев