Янгиликлар
ФУҚАРОЛАРНИНГ МУЛКИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА АДЛИЯ ОРГАНЛАРИНИНГ ЎРНИ
Ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг жадаллик билан ривожланиши, шаҳарсозлик қиёфасининг ўзгариши мулк ҳуқуқи билан боғлиқ муносабатларнинг ривожланиши ва ўз навбатида қатор низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Хусусан, охирги пайтларда шаҳарлар қиёфасининг замонавийлашуви билан кўплаб турар ва нотурар жойлар шунингдек, дарахтлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилмоқда.
Кўчмас мулк объектларининг давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилиши бўйича муносабатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидани Низом билан тартибга солинади.
Мазкур Низомнинг 3 бандида Кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси адлия органлари томонидан кўриб чиқилиши ва тегишли хулоса берилиши лозимлиги белгиланган. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисида қарор лойиҳаси барча мулкдорларга тегишли компенсация берилганидан кейин, шунингдек, турар ва нотурар жойлар, ишлаб чиқариш ҳамда бошқа бино ва иншоотлар амалда тўлиқ бўшатиб қўйилганидан сўнг икки иш куни мобайнида тайёрланиши, ушбу қарор лойиҳаси адлия органлари томонидан кўриб чиқилиши шартлиги, қарор лойиҳасини кўриб чиқишда адлия органлари томонидан зарур ҳолларда бошқа тегишли ҳужжатлар талаб қилиб олиниши мумкинлиги кўрсатьилган.
Шунингдек, Низомнинг 56-бандида кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга адлия органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлгандагина йўл қўйилиши қатьий белгиланган.
Ғ. Абдулаҳатов
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
бўлим бошлиғи