Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ХИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИ


  Ўзбекистон Республиксининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 53-моддасига 53-моддасига кўра ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш давлат томонидан кафолатланади. Таълим ташкилотларининг педагог ходимларига қисқартирилган иш вақти давомийлиги белгиланади, ҳақ тўланадиган ҳар йилги узайтирилган таътил ва бошқа имтиёзлар ва кафолатлар тақдим этилади. Таълим ташкилотларининг педагог ва бошқа ходимларига санитария-гигиенага оид, эпидемияга қарши ҳамда профилактика чоралари билан амалга ошириладиган соғлиқни сақлаш кафолатланади. Таълим ташкилотлари меҳнатга ҳақ тўлаш учун мавжуд бўлган маблағлар доирасида мустақил равишда иш ҳақига, лавозим маошларига табақалаштирилган устамалар белгилашга ва меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда уни рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақли.

  Ўзбекистон Республикси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида “ги 275-сонли қарорида халқ таълими тизими ходимларига ҳақ тўлашнинг хусусиятлари ёритилган. Қарорнинг 4-бандига кўра умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;

26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;

31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз;

б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — 17,6 фоиз, синфдаги (синф — комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 8,8 фоиз;

в) информатика кабинети мудирлиги учун — 17,6 фоиз.

  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМнинг 8-бандига кўра давлат мактабгача таълим муассасаларининг ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган, ташаббускор ва юқори малакали ходимларини моддий рағбатлантириш давлат мактабгача таълим муассасаларида ташкил этиладиган Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2019 й. 471-сон "Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида"ги Қарори билан лис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкасига махсус устама белгиланган.

С. Абдуллаев
Самарқанд вилоят адлия
бошқармаси етакчи маслаҳатчиси