Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Адлия органлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар


  Жорий йилнинг бугунги даврига қадар Самарқанд вилоятида адлия органларига 500 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 370 таси ҳал этилган бўлиб, 112 таси қаноатлантирилган, 258 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 176 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.
  2020 йилда 6 та давлат хокимияти ва бошқарув органларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаси бўйича ўрганишлар ўтказилиб, 1022 та қонунбузилишлар аниқлаган, уларни бартараф этиш юзасидан 24 та такдимномалар киритилган, фуқароларнинг манфаатини кўзлаб судларга 30 та даъво аризалари киритилиб, суд қарорларига асосан 76 млн. 532 минг сум моддий зарарлар ундирилган, 5 та огоҳномалар, 16 та маъмурий таклифлар киритилган.
Ушбу тақдимномалар ҳамда таклифларга асосан 11 нафар шахс интизомий, 16 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 2 та ноқонуний қарор ва буйруқлар бекор қилиниб, қонунга мувофиқлаштирилган. Тақдимномаларга асосан 188 млн 486 минг сўм тўлаб берилган.
  Шунингдек, бошқарманинг Ташаббускорлик режаларига асосан 2021 йил 1-ярим йиллиги давомида туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан биргаликда 3 та мониторинглар ўтказилиб, натижаларига кўра, 11744 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Аниқланган қонунбузилишлари юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига нисбатан 36 та тақдимнома, 21 та огоҳнома, 8 та маъмурий таклифлар киритилган.
 Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони ижроси юзасидан мониторинг ўтказилган.
  Мониторинг натижасида туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошига 30 фоиз қўшимча махсус устама тўланмаганлиги аниқланиб, 4 млрд. 71 млн сўмга яқин пул маблағларини ундириш мақсадида 16 та тақдимномалар киритилди.

Вилоят адлия бошқармаси
бўлим бошлиғи Х. Бобанов