Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини уйдан туриб олиш мумкин


Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини уйдан туриб олиш мумкин


        Хизмат: жисмоний шахсларга ёки уларнинг яқин қариндошларига (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) маълум ташкилотда ишлаган давридаги иш ҳақига оид ва ишлаганлиги тўғрисидаги иш стажига оид маълумотномани бериш бўйича давлат хизмати.

Хизматдан фойдаланувчилар:

Жисмоний шахслар (фуқаролар)

Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.

2. Сўровномани тўлдирилиб, тегишли давлат архивига юборилади.

3. Ваколатли орган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига ёки аризачига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

1.Хизматни кўрсатиш муддати:

- иш стажини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун – 5 иш кунидан;

- иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун – 20 иш кунидан ошмаган муддатда.

▪️ Хизмат нархи:

Бепул

ДХМлар ва давлат архивлари ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларни сир сақланишини таъминлайди.

Ҳуқуқий асос: (https://lex.uz/docs/4958061) Ҳукумат қарори (495-сон, 19.08.2020 й)