Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Қурбон ҳайити намози ўқилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади


         Жорий йилнинг 16 июлида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича фатвоси эълон қилинди

         Унга кўра:

         - пандемия янада авж олмаслиги мақсадида Қурбон ҳайити намози ўқилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади;

         - жума намозлари ҳам вақтинча ўқилмайди. Бошқа намозлар карантин талабларига риоя қилиб, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади;

         - иситма, йўтал аломатларини ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдагиларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди;

         - кексалар ва беморлардан хабар олиш ва ҳайит билан табриклаш ва бошқа анъаналарни телефон орқали амалга ошириш тавсия этилади;

         - жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади.