Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Кам таъминланган оилаларга имтиёзлар ҳақида...


“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оилаларга бепул ёки имтиёзли шартларда қуйидаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилади:

(https://lex.uz/docs/4930653)

● давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;

● мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;

● мактабларда дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;

● мактаблар ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;

● айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;

● санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, “Баркамол авлод” марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;

● кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез – ортопедия буюмлари билан таъминлаш;

● ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш.