Янгиликлар
Бошқарма бошлиғининг ахбороти тингланди
Бугун (30.07.2021) Самарқанд вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 38-сессияси бўлиб ўтди.
Ушбу сессияда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриевнинг 2021 йилнинг I ярим йиллигида вилоятда адлия органлари томонида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Қайд этиш лозимки, ҳисобот даврида адлия органлари томонидан норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлигининг 13 та, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг 33 та, жами 46 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уларнинг 43 тасига ижобий хулосалар берилди ва 3 таси белгиланган талабларга жавоб бермаганлиги учун қайтарилди.
Ўтган давр мобайнида, вилоятда адлия органлари томонидан қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган жами 407 та қонунчиликка таклиф ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда вазирликка тақдим этилди.
Шу билан биргаликда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларига ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш, шунингдек ҳуқуқнинг турли соҳаларида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш ва мазкур муаммоларнинг юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида жами 295 та ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ушбу ҳуқуқий маслаҳатларнинг 91 таси (30 %) тадбиркорлик, архитектура ва қурилиш ҳамда ер қонунчилиги, 73 таси (25 %) меҳнат қонунчилиги, 69 таси (23 %) солиқ, пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий таъминот, 62 таси (21 фоизи) янги қабул қилинган қонун ҳужжатларини тушунтириш ва бошқа соҳаларга тегишли ҳисобланади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасида:
Ўтган давр мобайнида адлия органларига 3 397 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 58 фоизи, яъни 1 984 таси қаноатлантирилди, 1 105 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Мазкур мурожаатларнинг 893 таси (26 %) меҳнат муносабатларига, 582 таси (17 %) ижтимоий таъминот, 305 таси (9 %) уй-жой, 297 таси (8 %) ер масаласи, 189 таси (5,5 %) нотариат ва адокатура соҳасига, 115 таси (3 %) коммунал тўловлар, 109 таси (2 %) солиқ қонунчилиги, 1141 таси (33 %) банк-кредит, давлат хизматларини кўрсатиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа соҳаларга тааллуқли ҳисобланади.
Ҳисобот даврида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жойларда “Маҳаллабай” асосида аҳолининг муаммоларини ўрганиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида тарғибот тадбирларини амалга ошириш режа-графиги тасдиқланган бўлиб, ушбу режа-графикка асосан малакали адвокатлар ҳамда аҳолига бепул ҳуқуқий хизмат кўрсатадиган нодавлат нотижорат шаклидаги “Мадад” бюролари билан яқиндан ҳамкорликда “маҳаллабай” тизим асосида жорий йилнинг бугунги даврига қадар жами 309 та маҳаллада истиқомат қилувчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи 2 220 нафар фуқаролар билан учрашувлар ўтказилиб, 309 та мурожаат қабул қилинди. Бугунги кунга қадар мазкур мурожаатларнинг 253 таси, яъни 81,9 фоизи қаноатлантирилиб, 56 таси (18 %) тегишлилиги бўйича бошқа давлат органлари ва ташкилотларига юборилган.
Ўтган давр мобайнида, жами 39 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиб, ўтказилган сайёр қабуллар давомида 494 та мурожаат қабул қилинди. Мазкур мурожаатларнинг 397 таси, яъни 80 фоизи қаноатлантирилди, 97 тасига (20 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида:
Биламизки, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш адлия органлари фаолиятида муҳим ва энг асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу борада адлия органлари томонидан ўтган давр мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 274 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 214 таси ( 78 %) қаноатлантирилди.
Маълумки,жорий йилнинг май ойида фермерларни қийнаётган муаммоларни таҳлил қилиш, уларга тегишли қонунчиликни қўллаш амалиётини ўрганиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида ўтказилиши режалаштирилган “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясига старт берилди.
Мазкур акция доирасида эълон қилинган кундан бошлаб, бугунги кунга қадар жами 250 дан ортиқ фермерлар билан учрашувлар ўтказилиб, 65 та мурожаат қабул қилинди.
Бугунги куни ҳолатига ушбу мурожаатларнинг 15 таси (23 %) фермер хўжаликларининг фойдасига ҳал этилди.
Мисол учун, Каттақўрғон туман адлия бўлимининг ёрдами билан тумандаги “Жумакул бобо-Я.И.Ж” фермер хўжалигига “Агробанк” АТБ Каттақўрғон филиали томонидан барча тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб бўлинганлигига қарамасдан чиқарилмаган 45 минг АҚШ доллари эквивалентидаги кредит маблағлари ажратиб берилиши таъминланди.
Шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган тизимли муаммоларни аниқлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнидан 3 000 дан ортиқ тадбиркорлар ўртасида сўровнома ўтказилди. Ушбу ўтказилган сўровномалар натижасида тизимли муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди ва вазирликка тақдим этилди.
Давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя этиш соҳасида;
Ҳисобот даврида давлат органлари ва ташкилотларининг иш фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилаётганлиги юзасидан
582 та давлат органлари ва ташкилотларида 472 марта назорат тадбирлари, хусусан ўрганиш ва мониторинглар ўтказилди. Ўтказилган ўрганиш ва мониторинг натижасида 81 мингдан (81 390 та) ортиқ қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Мазкур қонунбузилиш ҳолатларининг 18 879 таси (23 %) таълим соҳасига, 12 869 таси (15 %) меҳнат ва бандлик соҳасига, 4 171 таси (5 %) пенсия ва нафақа, 4 123 таси (5 %) солиқ, 3 499 таси (4 %) соғлиқни сақлаш соҳасига, 2 273 таси (3 %) ер ва уй-жой масаласи, шунингдек 34 166 таси (41 %) банк-кредит, коммунал тўловларнинг, имтиёзли преференцияларни қўлланилиши ва бошқа соҳаларга тегишли ҳисобланади. Қонун ҳужжатларининг нотўғри қўлланилиши билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларининг 8 974 таси Нарпай туманида, 8 234 таси Самарқанд туманида, 7 512 таси Ургут туманида, 4 684 таси Самарқанд шаҳрида аниқланган.
Юқоридаги аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 1 227 та тақдимнома, 2 903 та огоҳнома, маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича тегишли органларга 468 та, жиноий жавобгарликка тортиш бўйича 21 та таклиф, шунингдек судларга 900 дан ортиқ даъво аризалар киритилиб, мазкур даъво аризаларининг 899 таси қаноатлантирилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг 625 нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди, шулардан 69 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, 382 нафар шахс маъмурий жавобгарликка, 3 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, 27 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди. Шунингдек таъсир чоралари натижасида жисмоний ва юридик шахсларга жами 7 млрд 407 млн 505 минг 853 сўм пул маблағлари ундириб берилди.
Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони ижроси юзасидан мониторинг ўтказилди.
Мониторинг натижасида туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошига 30 фоиз қўшимча махсус устамалар тўланмаганлиги аниқланиб, 4 млрд. 71 млн сўмга яқин пул маблағларини ундириш мақсадида 16 та тақдимномалар киритилди.
Шунингдек, жорий йилда Нарпай туман адлия бўлими томонидан тумандаги 3,31,47,62 ва 66-сонли ДМТТларида фаолият юритувчи 64 нафар ходимларга ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Натижада туман адлия бўлими томонидан ушбу ходимларнинг манфаатини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига киритилган аризалар қаноатлантирилиб, туман мактабгача таълим бўлимининг зиммасига ходимларга тўланмаган 550 242 600 сўм миқдоридаги иш ҳақларини тўлаш мажбурияти юклатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар:
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўлими томонидан 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан 2 маротаба ўрганиш ва 11 маротаба мониторинг тадбирлари амалга оширилган. Ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар натижалари бўйича жами 3505 тадан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Аниқланган қонунбузилишлари бўйича масуъл шахсларни жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун 1 та жиноий таклиф,2 та тақдимнома ва 21 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли давлат органлари ва ташкилатларига юборилган. Киритилган таъсир чоралари бўйича 21 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган ва 2 нафар ходим билан тузилган маҳнат шартномалари бекор қилинган.
Жумладан, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимларида пенсия таъминоти ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизмига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси ўрганилди.
Ўрганиш натижасида 2 992 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 1 та тақдимнома ва 21 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Киритилган таъсир чоралари бўйича 21 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига ваколатли органлар томонидан риоя қилиниши “YERELEKTRON” AAT (ахборот алмашув тизими) орқали доимий равишда мониторинг қилиб борилмоқда.
Мониторинг натижасида ваколатли ташкилотлар томонидан келишиш ва хулоса бериш ҳамда техник шартларни ишлаб чиқишда белгиланган тартиб ва муддат бузилиш ҳолатлари сони жами 2658 та ташкил этди.
Ваколатли органлар томонидан йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида жами 386 та таъсир чоралар қўлланилди, шундан 85 та тақдимнома, 23 та кўрсатма, 95 та маъмурий жавобгарликк тортиш юзасидан, 12 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф ҳамда 171 та огоҳнома киритилди.
Киритилган таъсир чоралари натижасида 63 та айбдор ходимлар маъмурий ва 5 та ходим интизомий жавобгарликка тортилди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан маҳаллий ҳокимликлар томонидан олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисида қарор лойиҳаси адлия органлари томонидан кўриб чиқилиши шартлиги белгилаб қўйилган. Мазкур вазифалар юзасидан ўтган даврда маҳаллий ҳокимият органларининг 10 та қарор лойиҳаси кўриб чиқилиб, ушбу лойиҳаларнинг 6 тасига ижобий хулоса, 4 тасига салбий хулоса берилган.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида, шунингдек “республика — вилоят — туман — маҳалла” принципи бўйича амалга ошириладиган ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида
Самарқанд вилоятида мавжуд 1100 та маҳалланинг 309 тасида, шунингдек, давлат органлари, ташкилот ва муассасаларда ҳамда таълим муассасаларида тарғиботнинг инновацион усулларидан фойдаланган ҳолда 11 мингдан зиёд тарғибот тадбирлари, семинар-тренинглар ташкил этилди. Мазкур тарғибот тадбирларининг 3 943 таси ОАВ (шундан 62 таси телевидение, 95 таси радио, 147 таси газета ва журналларда, 7 311 таси ижтимоий тармоқлар орқали), 7 311 таси оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳисобланади.
Ўтказилган тарғибот тадбирларида 1000 ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди.