Янгиликлар
03
Адлия органлари халқ орасида
Жорий йилнинг 31 июль куни Пастдарғом туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Дурмонсой” МФЙ биносида “Истиқлол”,”Дурмонсой” ва “Болдир” маҳаллалари раислари ва ўринбосарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Ушбу сайёр қабулда 14 нафар фуқаролар мурожаати тингланиб, уларга уй-жой, кредит, якка тартибда тадбиркорлик, қонуний никоҳдан ўтиш тартиблари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва тегишли тартибда 5 та ариза қабул қилинди.