Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ТАНҚИД, ХУЛОСА, НАТИЖА


       

         Бугун (07.08.2021) Самарқанд вилоят адлия бошқармасида навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
      Ҳайъат йиғилишда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, вилоят юридик техникуми ва нотариал архивининг масъул ходимлари иштирок этди.  Ушбу йиғилишда бошқарма ва унинг тизимида ташкилотларнинг, шунингдек туман (шаҳар) адлия бўлимларининг 2021 йилнинг I ярим йиллигидаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди.
        Йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелда қабул қилинган “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5415-сон Фармонида белгиланган туман (шаҳар) адлия бўлимларининг энг асосий вазифалари, жумладан ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика — вилоят — туман — маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш борасидаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди.
      Йиғилиш жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйган туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ҳисоботлари тингланди ва келгусида бундай хато ва камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида жиддий огоҳлантирилди.
      Шунингдек, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан келгусида амалга ошириладиган аниқ режалар белгилаб олинди.