Янгиликлар
10
Ургут туман адлия бўлими томонидан сайёр қабул ташкил этилди
Жорий йилнинг 9 август куни Ургут туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Юқори Тегана" ва "Қуйи Тегана" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида “Махаллабай” ишлаш тизими бўйича уйма-уй юрган ҳолда тарғибот тадбири ўтказилиб, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари учун сайёр қабул ташкил этилди.
Ўтказилган сайёр қабул жараёнида жами 70 нафар фуқароларга уй-жой, кредит, тадбиркорлик ва бошқа масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 3 та мурожаат қабул қилинди.